ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ ЯГОНА ОЧИҚ ПОРТАЛИ Портал ҳақида Портал – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг давлат фуқаролик хизматлари жорий этилган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимлари эгалланиши учун номзодларни очиқ мустақил танловларини ташкил этиш бўйича электрон тизими бўлиб, Интернет тармоғида «бир дарча» тамойили асосида фаолият кўрсатади. Порталдаги тўлиқ хизматлар порталда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва шахсий кабинетига эга бўлган фойдаланувчиларга кўрсатилади. Бунда, фойдаланувчи шахсий кабинетига кириш учун Ягона идентификация тизими (ONE ID) орқали авторизациядан ўтиши лозим. Порталдаги давлат вакант лавозимлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда сайтга жойлаштирилади. https://www.argos.uz/ 1-слайд “www.argos.uz” электрон бош саҳифасига ташриф қилинганидан сўнг, 1-слайддаги саҳифада кўрсатилган “Вакансиялар” тугмаси босилади. “Вак ансиялар” саҳифасида 2-слайдда кўрсатилган қуйидаги ташкилотлардан “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги” тугмаси босилади. 2-слайд 3-слайд 3-слайдда кўрсатилганидек, фойдаланувчи портал имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун авторизациядан ўтиши сўралади, бунинг учун “Кириш” тугмаси босилади. 4-слайд Фойдаланувчи шахсий кабинетига кириши учун “One ID” дастури орқали рўйхатдан ўтиши сўралади ва бунинг учун 4-слайдда саҳифада кўрсатилган “Авторизация” тугмаси босилади. 5-слайд 00000000000000 Фойдаланувчи “One ID” дастури орқали рўйхатдан ўтганидан сўнг, фойдаланувчи номзоднинг электрон маълумотномаси 5-слайдда акс эттирилган. Фойдаланувчи “One ID” дастурига киритган “e-mail” манзилига хабарнома юборилади. 6-слайд 6-слайдда кўрсатилганидек, фойдаланувчи “Вакансия” тугмасини босиб “вакансиялар” саҳифасига қайтиши мумкин. 7-слайд Фойдаланувчи шахсий кабинетига эга бўлганидан сўнг, 7-слайдда кўрсатилганидек, вакансиялар сони ва лавозим турлари билан танишиб чиқиши мумкин. 8-слайд Фойдаланувчи тўғри келган лавозимлардан бирини танлаганидан сўнг, 8-слайдда кўрсатилганидек, ташкилот билан боғланиш учун ва вакант лавозим ҳақида тўлиқ маълумотларини кўриш имконияти мавжуд бўлади. Фойдаланувчи танишиб чиққанидан сўнг, саҳифада кўрсатилган “Ҳужжатларни юбориш” тугмаси босилади. 9-слайд 9-слайдда кўрсатилганидек, фойдаланувчи робот эмаслигини билиш учун “Текширув коди” саҳифаси очилади. Профилга киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ишга кириш имкониятларини оширади. “Текширув коди” саҳифасидаги амалиёт муваффақиятли бажарилганидан сўнг “Ҳужжатларни юбориш” тугмаси босилади. 10-слайд 10-слайдда кўрсатилганидек, ҳужжатлар юборилганидан сўнг, ҳужжатлар юбориш жараёни муваффақиятли бўлгани тўғрисидаги хабар саҳифада акс эттирилади. Фойдаланувчи ўз фикрини ўзгартирса юборган ҳужжатини бекор қилиши мумкин ва “вакансиялар” бўйича тўлиқ маълумотлар шу саҳифада акс эттирилган. 11-слайд 11-слайдда кўрсатилганидек, фойдаланувчи ўз аризасининг ҳолатини саҳифада белгиланганидек ариза жўнатилган сана ва суҳбат ўтказиш санаси, суҳбат натижаси ва ишга қабул қилинганлиги тўғрисида тўлиқ маълумотларини онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўлади. Маълумот учун боғланиш рақами (+99871) 239-34-76 ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ ЯГОНА ОЧИҚ ПОРТАЛИ
Enter the password to open this PDF file:
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-